Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бошқаси айтдики, сифат мавсуфдан бошқа нарса. Айтдиларки, Оллоҳнинг илми маълум нарсани ўз ҳолича очиш. Маълум эса бир ҳолдан бошқа бир ҳолга ўзгариб туради. Масалан, дарахтнинг барги тушмаган ҳолатдан тушадиган ҳолатга ўтади.
Оллоҳ айтади:


وَمَا تَسْقُطُ مِنْ وَرَقَةٍ إِلاَّ يَعْلَمُهَا
– „Бирон барг шохидан узилиб тушмас, магар У билур“.                           [6:59]


Оллоҳнинг илми бир нарсанинг ҳолатини очади. Оллоҳ бир нарсани юз бермасидан олдин бўлишини билади. Оллоҳ бир нарса бўлса, унинг бўлишини ва у йўқ бўлса, йўқ бўлишини олдиндан билади. Шундай экан, Оллоҳнинг илми мавжудотларнинг ўзгариши билан ўзгарадими? Ҳодисаларнинг ўзгариши билан ўзгарувчи илм пайдо бўлган илмдир. Оллоҳнинг зотига пайдо бўлиш сифати жоиз эмас. Чунки пайдо бўлишга тааллуқли нарса ҳам пайдо бўлади... Бу сўзга баъзи мутакаллимлар жавоб беришадики: «Ҳаммамиз тан оламизки, Зайднинг яқинда бизникига келиши ҳақидаги илмимиз, унинг амалда бизникига келганлиги ҳақидаги илмимиздан фарқли. Бу фарқ илмнинг янгиланишига тегишли. Бу нарса инсон ҳақида. Инсоннинг илми янгиланиб туради. Чунки илмнинг манбаи бўлган эҳсос ва идрок янгиланиб туради. Аммо Оллоҳда бўлиши белгиланган нарса билан бўлган нарсанинг, пайдо бўлгану, пайдо бўладиган нарсанинг ўртасида фарқ йўқ. Балки маълумотлар Оллоҳга нисбатан бир хилдир...». Бошқа мутакаллимлар жавоб берадики: «Оллоҳ ўз зоти билан бўлгану бўладиган ҳар бир нарсани билгувчидир. Оллоҳнинг наздида ҳамма маълумотлар битта илм билан маълум. Бўладиган нарсалар билан бўлган нарсалар ўртасидаги фарқ, нарсалардаги фарққа бориб тақалади, Оллоҳнинг илмидаги фарққа эмас». Бунинг ҳаммаси ҳисга дахлсиз, ақл ҳукм чиқариши мумкин бўлмаган нарсалар ҳақидаги баҳсдир. Шунинг учун ақл бу ҳақда баҳс қилиши мумкин эмас. Лекин улар баҳс юритиб, ақлга ҳар бир нарсада баҳс ихтиёрини бериш билан мана шундай натижаларга бориб етдилар. Гоҳида бир нарсани тасаввур қилиб, шу ҳақда баҳс юритишарди. Масалан, улар тасаввур қилишдики, қачонки банда бир ишни истаган пайтда Оллоҳнинг иродаси тааллуқ топади. Яъни, банда бирор ишни қилишга жазм этган пайтда шу ишни Оллоҳ амалга оширади, банданинг қудрати ва иродаси эмас. Баҳс юритувчилар бу сўзни ўзларича тасаввур этиб, фаразлар қилдилар. Ваҳоланки, бу фаразларнинг воқеси йўқ. Лекин улар ақлга баҳс юритиш ихтиёрини беришди ва уларда шундай тасаввурлар вужудга келди. Кейин эса ўзлари тасаввур қилган нарсага иймон келтиришни вожиб деб билишди. Бу баҳсга касб ва ихтиёр номини беришди. Агар улар ақлга фақат маҳсус нарсалар ҳақидагина баҳс юритиш ихтиёрини беришганда эди, бирор феъл яратиш унинг ҳамма моддалари жиҳатидан Оллоҳ Таолога хослигини билишарди. Чунки йўқдан яратиш бу фақат Холиқнинг ишидир. Аммо бу моддаларни ишлатиш ва ундан бирор ишни вужудга келтириш бандадандир. Масалан, стул ясаш каби. Агар ақл фақат маҳсус нарсалардагина баҳс юритганда, кўпгина пуч хаёл ва назарий фаразларга иймон келтирмаган бўлишарди.

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260